Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Мумтоз адабиётнинг йирик вакили, буюк шоир, давлат арбоби, саркарда, Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир.

Мумтоз адабиётнинг йирик вакили, буюк шоир, давлат арбоби, саркарда,  Заҳириддин Муҳаммад Бобур  миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир.
Бобур ҳақида инглиз олими Уилям Эрскин шундай деган: «Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди». Бобур Мирзо таваллуд кунида у ҳақида энг муҳим 5 та фактни ёдингизга соламиз: Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган. Бобурнинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари Кобулда туғилган.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.