Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда соҳани ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, фидокорона меҳнати ва юксак масъулияти учун бир гуруҳ олимлар “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони ҳамда ташаккурнома билан тақдирланди.
Тадбир аввалида Миллий марказ директори Шодмон Намозов барчани байрам билан табриклаб, йил давомида амалга оширилган самарали изланиш ва меҳнат фаолиятини эътироф этди. Мазкур тақдирлов — илмий изланишларга садоқат, янгиликка интилиш ва аграр соҳада инновацияларни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларга берилган муносиб баҳодир.
Тақдирланган олимларимизни чин дилдан табриклаймиз!
Уларнинг изланишлари, ташаббуслари ва меҳнати юртимиз қишлоқ хўжалиги тараққиётига яна кўп йиллар хизмат қилсин.










