Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИГА:

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИГА:
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШТИРИШ – ЯНГИЧА ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ! ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКАЛАР – ҲОСИЛДОРЛИК ВА САМАРАДОРЛИК ГАРОВИ! Бугун қишлоқ хўжалигида замонавий техникаларни кенг жорий этиш, инсон меҳнатини енгиллаштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш соҳанинг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди. 7 МИНГГА ЯҚИН ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА ВА АГРЕГАТ! 2026-йилда механизациялаш даражасини янада ошириш мақсадида ҳудудларга 2 мингдан ортиқ функсияли сеялка, 800 дона пахта териш машинаси 700 дона тракторлар, 200 дона лазерли ер текислагич, 140 дона ғалла ўриш комбайнлари ва 3160 дона бошқа турдаги техника ва агрегатлар етказиб берилди. ПАХТАНИ МАШИНАЛАРДА ТЕРИБ ОЛИШ ДАРАЖАСИ – 70 ФОИЗ! Қишлоқ хўжалигининг асосий йўналишларида техник имкониятларни кенгайтириш орқали пахта ҳосилини пахта териш машиналари ёрдамида териб олиш даражасини 70 фоизга етказилади. САМАРАДОРЛИК САРИ ЯНГИ ҚАДАМ! Замонавий техникалар даладаги ишларни тезкор ва сифатли амалга ошириш, йўқотишларни камайтириш ҳамда ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда. Бу борадаги кенг кўламли янгиланишлар мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини замонавий, юқори унумли ва рақобатбардош соҳага айлантиришга мустаҳкам замин яратмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.