Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Наркожиноятларга қарши жавобгарлик кескин кучайтирилади

Наркожиноятларга қарши жавобгарлик кескин кучайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик таҳдидларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тақдимот билан танишди. Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қонун билан Жиноят кодексига “Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар” номли янги боб киритилмоқда. Эндиликда ноқонуний нарколабораториялар ташкил этиш, наркотиклар савдосига раҳнамолик қилиш, бангихоналар ташкил этиш каби қилмишлар учун алоҳида жавобгарлик белгиланади. Шунингдек, 10 дан ортиқ хавфли жиноятлар бўйича жазо чоралари кучайтирилади. Тақдимотда “Наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, унда гиёҳвандликка қарши курашнинг 7 та устувор йўналиши, интернет орқали содир этилаётган наркожиноятларга чек қўйиш, ёшлар ва хотин-қизларда “гиёҳвандликка қарши иммунитет”ни шакллантириш, профилактика ва реабилитация тизимини такомиллаштириш масалалари назарда тутилгани қайд этилди. Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, вояга етмаганларга транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш оқибатида юз бераётган оғир ҳолатларнинг олдини олиш ва бу борадаги жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар ҳам маъқулланди. Президентимиз гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларни ушбу иллатдан асраш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. https://t.me/Rasmiy_axborot_official

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.