Натижа

УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Бугун Миллий марказда янги иш ҳафтасининг режалаштирилиши хушхабар билан бошланди. Миллий марказ раҳбари Ш. Отажонов Марказнинг Техник экинлар ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Икром Қорабоев Олий аттестация комиссияси қарорига кўра профессор унвонига эга бўлганини хурсандчилик билан эълон қилди.
– Миллий марказ жамоаси аъзоларининг илм пиллапояларидан юқори кўтарилиши бизнинг яқин келажакда Қишлоқ хўжалик фанлари академиясини ташкил этишдаги ташаббусларимизга рағбат, ҳаракатларимизга дадиллик бағишлайди, – деди Миллий марказ директори Ш. Отажонов.
Шундан сўнг, ўтган ҳафтада амалга оширилган вазифалари ижроси таҳлил қилиниб, янги иш ҳафтасининг устувор вазифалари белгилаб олинди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ