Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

НАТИЖАДОРЛИКНИ МАСъУЛИЯТ ҲАЛ ҚИЛАДИ

НАТИЖАДОРЛИКНИ МАСъУЛИЯТ ҲАЛ ҚИЛАДИ
Бугун Миллий марказда кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тизимдаги барча ҳудудий агрохизматлар марказлари раҳбарлари, илмий-тадқиқот институтлари ва илмий тажриба стансиялари мутасаддилари Зоом платформаси орқали иштирок этди. Йиғилишда Миллий марказ ва тизим ташкилотлари томонидан ўтган ҳафтада белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди. Долзарб вазифалар бўйича ижрочиларнинг ахборотлари тингланиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан зарур тавсия ва таклифлар берилди. Мавсумнинг долзарб вазифаларидан бири аграр соҳадаги илмий-тадқиқотларни хонадонларда кичик лойиҳалар асосида ўтказишдир. – Баҳор бошланди. Вақт кутиб турмайди. Хонадонбай лойиҳаларни бошлаш учун маҳаллаларда илмий жамоалар билан кўнгилли равишда ҳамкорлик қиладиган хонадонлар билан келишувни тезроқ якунлаб ишга киришиш зарур. Ушбу вазифанинг тўлақонли амалга оширилишига вилоятлардаги Агрохизматлар марказлари раҳбарларига шахсан жавобгарлик юклатилади, – дея қатъий таъкидлади Миллий марказ директори Ш. Отажонов Шунингдек, кенгайтирилган йиғилишда Бухоро вилояти Агрохизматлар маркази раҳбарининг ташкилот фаолиятининг натижадорлиги юзасидан берган ахбороти қониқарсиз, дея қабул қилиниб, Миллий марказ раҳбарияти томонидан фаолиятга нисбатан танқидий баҳо берилди. – Бундан фақатгина бир вилоятдаги ташкилот раҳбари эмас, балки тизимдаги барча ташкилотлар мутасаддилари тегишли хулоса чиқаришлари лозим, – деди Ш. Отажонов масъулияцизликка нисбатан ўз муносабатини билдириб. Йиғилиш давомида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.