Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

НАТИЖАЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНМОҚДА

НАТИЖАЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНМОҚДА
Айни дақиқаларда Миллий марказда Шоличилик илмий-илмий тадқиқот институти Жанубий Корея Республикасининг КОПИА халқаро ташкилоти билан амалга оширилаётган ''Шолининг серҳосил навларини танлаш, замонавий технологияларга эга уруғчилик асосида Ўзбекистонда барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш'' ҳамкорлик лойиҳасининг 2024-йил давомида амалга оширилган тадқиқот ишлари натижасига бағишланган йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Дастлабки ҳисобот КОПИА ташкилотининг Ўзбекистондаги маркази директори Оҳ Сунг Жонг томонидан тақдим этилди. Маълим қилинишича, жорий йилда 330 гектар майдонда серҳосил шоли навларини яратиш ва юқори авлодли уруғлик етиштириш устида тадқиқотлар олиб борилган. Шунингдек, шолидан бир йилда икки марта ҳосил олиш устида олиб борилаётган тадқиқотлар давом эттирилган. Бундан ташқари, беш йилга мўлжалланган 3,7 миллион долларлик лойиҳа доирасида Шоличилик улмий-тадқиқот институтига замонавий техникалар тақдим этилди. Келгуси йилда эса бу борадаги ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилиб, инновацион агротехнологиялари қўллаш орқали серҳосил навларни яратиш ва бозорда гуруч нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсад қилингани таъкидланди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов икки дўст давлат томонидан барча соҳаларда бўлгани каби аграр соҳа илм-фанини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам ижобий натижа бераётганлигини, бунда КОПИА ташкилотининг муҳим ўрни бор эканлигини қайд этди. Айниқса, шоличиликни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик натижасида тармоқни механизациялаш, янги агротехнологиялари қўллаш борасида шоличиликда ҳам янгича қарашлар, ижорий натижалар қўлга киритилаётганлигини мамнуният билан эътироф этди. Таъкидландики, келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда нафақат шолидан олинадиган гуруч маҳсулоти нархини бозорда барқарор сақлаш, балки экспорт қилиш имкониятига ҳам эга бўламиз. Шундан сўнг Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг докторантлари томонидан КОПИА ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилаётган илмий лойиҳаларнинг бу йилги натижаларининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотларда тадқиқот жараёнларнинг ҳар бир босқичида қўлга киритилган натижалар таҳлилий равишда баён қилинди. Бугун кун давомида Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган шолининг янги навларидан олинган ҳосилнинг кўрсаткичларини баҳолаш тадбири ҳам бўлиб ўтади. Натижаларни расмий саҳифаларимизда баён қиламиз. Бизни кузатиб боринг! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.