Нав

Мошнинг “Барқарор” нави — тезпишар, ҳосилдор ва кўп функсияли
“Барқарор” мош нави Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида яратилган.
⏱ Ривожланиш хусусиятлари:
Биринчи дуккакларни териш: майсалар чиққандан 45 кун ўтиб
Биологик пишиш муддати: 70–75 кун
Дуккаклар сони: 25–30 дона, поянинг юқори қисмида жойлашади
Ҳосилни механизация ёрдамида йиғиб олишга яроқли
Ҳосилдорлик ва сифат:
Ҳосилдорлик: 23,0 с/га
1000 дона уруғ вазни: 87 г
Баҳорги ва ёзги экиш мавсумлари учун мос
Экин алмашинувида устунлик:
“Барқарор” нави ғаллали, сабзавот ва бошқа қатор экинлардан кейин такрорий экин сифатида жуда қулай.
Уруғлари турли таомлар тайёрлашда,
кўк массаси эса чорва учун тўйимли озиқа сифатида фойдаланилади.
Агротехник тавсиялар:
Етиштириш шароити: суғориладиган ерлар
Экиш муддати:
• баҳорда — 10–20 апрел
• ёзда — 15–20 июн
Экиш схемаси:
• 60–70 см эгат, ўсимликлар оралиғи 15 см, уруғ меъёри 16 кг/га
• 90 см эгатда икки қаторлама, уруғ меъёри 30 кг/га гача
Суғориш: вегетация давомида 2–3 марта, сув талаби 1500–1700 м³/га
Гуллашдан кейин суғорилмайди
Ўғитлаш: П – 75 кг/га, К – 75 кг/га, азотли ўғитлар бўй ўсишини рағбатлантиради
“Барқарор” — номига муносиб нав: барқарор ҳосил, мослашувчан агротехника ва юқори иқтисодий самарадорлик.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм |Факебоок |▶Ёутубе