Навоий даҳосига эҳтиром

Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.
Тадбирда сўз олганлар шоирнинг ўзбек тили ривожи ва адабиётига қўшган улкан ҳиссаси, эзгу ишлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Тадбир институтнинг вилоятлардаги илмий-тажриба стансияларида ҳам кўтаринки руҳда ўтди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz