Навоий вилоятида чигит экишга ер тайёрлаш, картошка, сабзавот экиш ишларининг бориши, кўчатлар экиш ҳамда ғалла парвариши бўйича семинар бўлиб ўтди

Навоий вилоятида 2023-йил ҳосили учун 28155 гектар майдонларда чигит экиш, 3200 гектар картошка, 3241 гектар сабзавот, 547 гектар полиз экинлари экиш режалаштирилган.
Вилоят агрохизматлар маркази мутахассислари томонидан ҳудудларда чигит экишга ер тайёрлаш, картошка, сабзавот ва полиз экинларнинг экиш ишлари ва амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бориши ўрганилди. Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланиб жойларда тегишли тавсиялар берилди.
Жумладан, Кармана тумани А.Навоий ҳудудидаги “Нурмуҳаммад баракали далалари” ф/х, Хатирчи тумани, Зарафшон ҳудудидаги “Зарафшон чорваси 2018” ф/хлари дала майдонларида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экиш юзасидан амалий семинар ташкил этилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм