Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Навоий вилоятида хорижий навлардаги кўсак қурти ва гербицидга чидамлилик белгиларини маҳаллий навларга ўтказиш бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда

Навоий вилоятида хорижий навлардаги кўсак қурти ва гербицидга чидамлилик белгиларини маҳаллий навларга ўтказиш бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда
Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Навоий илмий-тажриба стансиясида ҳосилдор, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли, иқлимга мослашган янги ғўза навларини яратишга қаратилган илмий тадқиқотлар изчил давом этмоқда. Асосий йўналиш – ХинлуЗо-52 навини маҳаллий навлар билан дурагайлаш Тадқиқотларда асосий эътибор Хитой селексиясига мансуб ХинлуЗао-52 навини маҳаллий ғўза навлари билан чатиш­тириш ва беккросс (қайта чатиш­тириш) орқали фойдали генларни ўзлаштиришга қаратилган. Ушбу нав иккинчи авлод трансген ғўза бўлиб, бир вақтнинг ўзида кўсак қуртига ва бегона ўтларга қарши қўлланиладиган гербицидга генетик бардошлиликка эга. Бу эса интенсив агротехнологияларга асосланган етиштириш тизими учун жуда муҳим ҳисобланади. Дурагайлаш ва беккросс ишлари 2024 йилда ХинлуЗао-52 нави маҳаллий ғўза навлари билан чатиш­тирилиб, Ф1 авлодлар олинган. 2025 йил 26 июндан бошлаб ушбу Ф1 авлодларда беккросс-2 чатиштириш ишлари олиб борилмоқда. 2443 та гулда 11 та маҳаллий нав билан беккросс амалга оширилган. Қўшимча равишда 5 та маҳаллий нав билан 1108 та гулда чанглатиш ишлари олиб борилган. Ушбу тадқиқотларнинг асосий мақсади — маҳаллий иқлим ва агротехник шароитларга тўлиқ мос, бир вақтнинг ўзида юқори ҳосилдор, сув танқислиги ва гармселга бардошли, кўсак қурти ва касалликларга, гербицидга чидамли ва тола сифати юқори бўлган янги ғўза навларини яратишдир. Олиб борилаётган селексион тадқиқотлар натижасида шакллантирилаётган бошланғич материаллар келгусида Ўзбекистон пахтачилигида юқори генетик салоҳиятга эга навларни яратишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.