Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Навоийда буғдойдан кейин экилган пахта пишди

Навоийда буғдойдан кейин экилган пахта пишди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Навоий илмий тажриба стансиясида 2024-йил октабр ойининг биринчи ўн кунлигида буғдойнинг “Ултра” нави экилиб, 2025-йил 17-май куни ўриб-йиғиб олинди ва 1 гектардан 64 сентнер ҳосил етиштирилди. Бу натижа стансия олимлари ва агрономларининг илмий асосланган парвариш услублари, сифатли уруғлик танлови ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилгани билан изоҳланади. Орадан кўп ўтмай, 2025-йил 19-май куни далага пахтанинг маҳаллий С-01 нави экилди. Бугунги кунда ушбу пахта экинлари тўлиқ етилиб, 1 гектардан 40 сентнергача ҳосил олиниши кутилмоқда. Тажриба стансияси мутахассисларининг таъкидлашича, бу натижалар илмий асосланган ёндашув ва янги агротехнологияларни амалиётга татбиқ этиш самарадорлигини яна бир бор тасдиқламоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.