Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

НАВОИЙДАГИ ИЛМИЙ-ТАЖРИБА СТАНСИЯЛАРИ ТУБДАН ЯНГИЛАНАДИ

НАВОИЙДАГИ ИЛМИЙ-ТАЖРИБА СТАНСИЯЛАРИ ТУБДАН ЯНГИЛАНАДИ
Бу ҳақида бугун Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов кенгайтирилган йиғилишда маълум қилди. Боиси Миллий марказ тизимидаги 4 та илмий муассасанинг вилоятдаги илмий-тажриба стансияларидаги мавжуд ҳолат қониқарсиз аҳволда. Ҳамма нарса ўз ҳолига ташлаб қўйилган, бир сўз билан айтганда, хўжасизлик ҳолати ҳукмрон. Шу боисдан кенгайтирилган йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтди. Илмий-тажриба стансияларига кириб борар экансиз, таъбир жоиз бўлса илмнинг ҳидини туйишнинг ўрнига димоғингизга нураб бораётган пастқам биноларнинг ёқимсиз зах ҳиди урилади. Натижада илмий кашфиётлар, аграр соҳага янги ресурстежамкор навлар етказиб бериш тўғрисидаги режаларинг чиппакка чиқади. Стансияларни бу ҳолатга бегона эмас, шу даргоҳда тирикчилик қилиб юрганлар туширган. Аҳвол шундай экан, бу стансиялардан қандай қилиб, натижа кутиш мумкин, – деди Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов. Кенгайтирилган йиғилишда Навоий вилоятида илмий-тажриба стансиясига эга бўлган Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Дон-дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, Сабзавот, полиз экинлар ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директорлари стансияларда юзага келган ҳолатга сабаб бўлган омиллар тўғрисида ўз муносабатларини билдирдилар. Ташкилотнинг ҳисоб рақамида маблағ айланмаяптими, йилни фойда билан якунламаяптими, демак бу ташкилотда ҳеч қандай илмий-тадқиқот амалга оширилмаяпти. Бу ташкилот раҳбарлари тирикчилигини бюджетдан ажратилаётган маблағга кўз тикиб ўтказяпти дегани. Инсоф билан ишлаётган раҳбарнинг ташкилоти йилни ҳеч бўлмаганда 2-3 миллиард сўм фойда билан якунлайди. Сен менга тегмасанг бўлди қабилида ишлаётган илмий-тажриба стансиялари раҳбарларининг ўз вазифасига лойиқлик масаласини ҳам кўриб чиқиш зарур, – деди Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов. Кенгайтирилган йиғилишда илмий-тажриба стансиялари раҳбарларининг фикрлари ҳам тингланди. Мавжуд ҳолат муҳокама қилиниб, Навоий вилоятидаги илмий-тажриба стансияларини тубдан янгилаш, намунавий моделга айлантиришга келишиб олинди. Буни амалга ошириш учун масъулларга тезкор равишда режа ишлаб чиқиш топширилди. – Биз маблағ масаласини ҳал қиламиз, бино-иншоотларни таъмирлашнинг чорасини топамиз, лекин фақат бинолар кўркам ҳолатга келади. Бироқ унинг ичидаги мазмун, илмнинг ҳолати қандай бўлади? Илмий-тажриба стансияларидаги илмий жараён навоийлик деҳқонларга янгилик бера оладими? Ана шуниси энг муҳимидир. Бунинг учун илмий салоҳияти юқори бўлган раҳбар кадрлар масаласини ҳам ҳал қиламиз, – деди йиғилиш сўнггида Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.