Нега Хоразм гурваги ҳам дунё брендига айланмаслиги керак?

Шу кунларда юртимизда пишиқчилик мавсуми бошланди. Бозорларимиз ширин қовунларга тўлди. Улар орасида эса Хоразмнинг машҳур гурваги алоҳида ўрин тутади.
Хоразмда "Гурвак пишибди!" деган хабарнинг ўзиёқ одамларнинг иштаҳасини очади. Чунки гурвак нафақат қовун, балки Хоразмнинг ҳақиқий бренди ҳисобланади.
Энди Японияга назар ташлайлик. Япониянинг Хоккайдо оролидаги Юбари шаҳрида етиштириладиган Юбари Кинг қовуни дунёдаги энг машҳур қовунлардан бири ҳисобланади. У чекланган миқдорда етиштирилади, ҳар бир мева алоҳида парвариш қилинади ва энг саралари ауксионга чиқарилади. Ҳаттоки, 2019-йилда мавсумнинг илк ауксионида бир жуфт Юбари Кинг қовуни 5 миллион иенга, яъни ўша вақтда тахминан 45 минга сотилгани бор гап. Бу мазкур қовун учун қайд этилган энг юқори нархлардан бири ҳисобланади.
Японияда Юбари Кинг оддий мева эмас. У байрамлар, тантаналар ва муҳим учрашувларда энг нуфузли совғалардан бири сифатида тақдим этилади. Оддий савдо тармоқларида ҳам бу қовуннинг бир донаси сифатига қараб ўнлаб, ҳатто юзлаб долларга сотилади.
Шунда бир савол туғилади.
Хоразм гурваги нимаси билан кам?
Таъми биланми?
Ҳиди биланми?
Кўриниши биланми?
Албатта, йўқ.
Балки бизга етишмаётган нарса маҳсулот эмас, балки унинг бренди, тарихи, географик мақоми ва халқаро маркетингидир.
Ахир, маҳсулотнинг қийматини фақат унинг сифати эмас, балки у ҳақида яратилган ҳикоя, ишонч ва бренд ҳам белгилайди.
Сиз нима деб ўйлайсиз? Хоразм гурваги ҳам халқаро брендга айланишга муносибми? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе