Қамаши туманида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари иштирокида лалмикор майдонларда нўхат ва ғалла экинларини парваришлаш мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар давомида аграр соҳа вакиллари, фермер ва деҳқонларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда замонавий агротехнологияларни қўллаш, экинларни самарали парваришлаш усуллари ҳамда ҳосилдорликни оширишга қаратилган амалий тавсиялар берилди.
Семинар-тренингда институт директори, профессор Диёр Жўраев мавзу юзасидан зарур илмий маълумотлар ва амалий тавсияларни тақдим этди.
Тадбир якунида иштирокчиларга мавзу доирасида тайёрланган видеоролик ҳавола этилди.

