НЎХАТ — СЕРДАРОМАД ЭКИН

Нўхат – дуккаклилар оиласига мансуб экин.
Ватани Осиё.
Пояси ўцимон, тик ўсади, дағал, қовурғали, сершох, тукли, баландлиги 30-70 см. Меваси дуккак, дуккагида 1тадан 3 тагачс дон бўлади. Дон ранги оқ, тўқсариқ, иссиқсевар ва ёруғсевар, баҳорги экин. Бошқа дуккакли экинларга нисбатан қурғоқчилик ва шўрга чидамли, уруғи 2-5°К ҳароратда униб чиқади, паст ҳароратда секин ўсади. Майсаси баҳорги -6-8°К гача қорасовуқларга чидайди. Намлик меъёрдан ортиқ бўлса касалланади, шона ва гули тўкилади. Ўзидан чангланади. Ўсув даври 70-190 кун. Бир мавсумда бир гектар ерда нўхат илдизлари 50-70 кг соф ҳолда азот тўплайди. Кенг қаторлаб (қатор ораси 45-60 см) ёки ёппасига қаторлаб (қатор ораси 15 см), баъзан сепма усулида 5-10 см чуқурликда экилади. Ўзбекистонда аксарият лалми ерларда экилади. Гуллаш даврида сувни кам меъёрда бериш яхши натижа беради, тўлиқ пишганда гули тўкилади, дуккаги деярли чатнамайди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда нўхатнинг 11 нави етиштирилади.
Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти томонидан нўхатнинг "Юлдуз", "Зумрад", "Полвон" навлари, Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти томонидан эса "Жаҳонгир" ва "Ирода 96" навлари яратилган бўлиб, республикамизнинг суғориладиган ерларида экиш учун тавсия этилади.
Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган нўхат маҳсулоти Австралия, Австрия, Озарбайжон, Белгия, Буюк Британия, Ветнам, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Хитой, Корея, Латвия, Монголия, Нидерландия, БАА, Покистон, Полша, Россия, Тожикистон, Тайван, Туркманистон, Туркия, Украина ва Қирғиз Республикасига экспорт қилинмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе