Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ноёб маҳсулот

Ноёб маҳсулот
Дунёда фақатгина Япониянинг шимолий Хоккайдо оролида кам миқдорда, йилига 100 дона етиштириладиган Денсуке навли тарвуз дунёдаги энг ноёб тарвузлардан бири ҳисобланади. Уни бозор ёки дўкондан тополмайсиз.. Маҳсулотни фақатгина ким ошди савдоси орқали сотиб олиш мумкин. Тарихдаги энг қиммат Денсуке тарвузи 2019-йилда 750 000 япон иенаси (6000 доллар) га ким ошди савдосига қўйилган эди. Сўнгги икки йил ичида Ковид-19 пандемияси туфайли нархлар тушиб кетди, аммо Денсуке тарвузи ҳозиргача дунёдаги энг қиммат нав бўлиб қолмоқда. Ўзининг қора ва ялтироқ ташқи кўриниши билан танилган Денсуке тарвузларининг ранги тиниқ, ширинлиги бошқа тарвуз навларига қараганда юқори ва уруғлари камроқ экани айтилади. Тарвузни синаб кўрган омадлилар, унинг таъми тарвузга ўхшашлигини, фақат яхшироқ эканини таъкидлайди. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.