Ноёб маҳсулотлар

Дунёдаги энг қимматбаҳо қовун қаерда етиштирилишини биласизми?
Буни қарангки, дунёдаги энг қиммат қовун ҳам энг ноёб тарвуз сингари Япониянинг Хоккайдо оролида етиштирилар экан. Ушбу қовун нави Юбари деб аталади. Бу қовун минтақанинг вулқон кули аралаш тупроғида жуда яхши ўсиб, ҳосил беради. Юбари қовунини иссиқхоналарда ҳам 25-28 даража ҳароратда етиштириш мумкин. Маҳсулот май ойининг охиридан август ойигаача пишиб етилади. Қизиқ томони қовун гулдан чиқиши билан деҳқонлар оқ қўлқоп кийиб, қовунларни силаб парвариш қилади. Шакли ва ширинлигига қараб маҳсулотлар харидорларга оқ қоғозга ўралган ҳолда сотилади. Битта юбари қовунининг ўртача нархи 45 минг АҚШ доллларини ташкил қилади.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz