ОАВ

Бугун ғалла парваришида муҳим палла саналади. Боиси, яратилажак ҳосилнинг нечоғлик тош босиши ғаллакорларнинг айни кунлардаги ҳолатга тўғри баҳо бериб, бободеҳқонларнинг кўп йиллик тажрибасию соҳа олимларининг илмий асосланган тавсияларига амал қилиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли бажаришига боғлиқ.
"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида ғалла паравариши мавзусида чоп этилган мақолада ҳам Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида олимлар томонидан берилган илмий тавсиялар, бошоқли дон экинларининг бугунги кун ҳолати таҳлили ҳамда кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирлар қаламга олинган.
Худди шу мавзудаги яна бир мақола "Қишлоқ ҳаёти" газетасининг бугунги сонидан жой олган. Мақолаларни газеталарнинг электрон вариантида ҳам мутолаа қилишингиз мумкин.
"Янги Ўзбекистон" газетаси
"Қишлоқ ҳаёти" газетаси
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе