ОАВ биз ҳақимизда

"Ўзбекистон 24" телеканалида жорий йилнинг 15-16 сентябр кунлари Паркент туманининг Заркент қишлоғида бўлиб ўтган "Узум сайли” ва халқаро виночилик фестивали тафсилотларига бағишланган махсус репортаж эфирга узатилди.
Кўрсатувда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Бош директори, профессор Алишер Тўраев ин-витро усулида касаллик ва бактериялардан холи бўлган узум кўчатларини тайёрлаш, экспортбоп навларни кўпайтириш ва соғлом узум плантацияларини ташкил қилиш хусусида интервю берган.
Кўрсатувни расмий телеграм каналимизда ҳам тамоша қилишингиз мумкин.https://t.me/AKIS_milliy_markaz