Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Оав_биз_ҳақимизда

Оав_биз_ҳақимизда
Бу йил илк бор Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида аҳоли томорқаларида "хонадонбай" тамойили асосида илмий-тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадқиқотлар учун кичик грантлар ажратилган. Эътиборлиси, тадқиқот ўтказилаётган томорқа эгаси ҳам лойиҳа иштирокчиси саналади. Мақсад, илм-фан ютуқларини нафақат катта экин майдонлари, балки аҳоли томорқаларига ҳам татбиқ этишдир. Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани “Булоқбоши” маҳалласида 22 та хонадонда ана шундай лойиҳалар амалга ошириляпти. Бу ҳақда “О”збекистон 24” телеканалининг “Факт 24” информасион дастурида лавҳа эфирга узатилди. Лавҳани расмий саҳифаларимизда ҳам томоша қилишингиз мумкин. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.