ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлатимиз раҳбари яқиндагина соҳа масъуллари ва тадбиркорлар иштирокида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш масалалари юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида экспорт ҳажмини янада ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соҳа илмини такомиллаштириш ва дунё бозорига сифатли маҳсулот экспорт қилиш, шунингдек экспорт географиясини кенгайтиришга бўлган жиддий эътибори Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги КОПИА марказини ҳамкорлик кўламини кенгайтиришига туртки берди. Ушбу халқаро ташкилот Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан самарали ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Факт 24” информацион дастурида лавҳа эфирга узатилди.
Лавҳани расмий саҳифаларимизда ҳам томоша қилишингиз мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе