Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Очиқ_маълумотлар

Очиқ_маълумотлар
Сабзавотчилик соҳасидаги натижалар Сўнгги 5-йилда сабзавот экинларининг 52 та янги навлари яратилди. 24 та навга патент, 36 та навга гувоҳномалар олинди. 20 та янги нав давлат нав синовига топширилди. 36 та нав Давлат реестрига киритилди. Ўзбекистон-Венгрия картошка илмий маркази билан ҳамкорликда танлаб олинган Венгрия селексиясига мансуб “Балатони Розса”, “Балатони сарга”, “Демон”, “Ботонд”, “Wҳите Ладй” навлари давлат реестрига киритилди. 2024-2026-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ сабзавот ва полизнинг 8 та тури дурагайлари селексияси ва 3 тури дурагай уруғчилиги бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ветнам мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институтидан сабзавот ва полизнинг 18 та туридан 85 та нав намуналари уруғлари олиб келинди. Миллий марказ тизимида Венгрия селексиясига мансуб 221,7 минг дона олдиндан экиб келинаётган ҳамда маҳаллий селексияга мансуб 215 минг дона картошканинг “ин-витро” шароитида уруғлик кўпайтириш йўлга қўйилди. Маълумот учун: Ушбу олинган 23,6 минг дона микро туганак, 28,4 минг дона мини туганак ҳамда 64,7 минг дона супер-супер элита авлодли уруғлик картошкани иссиқхона шароитида адаптасия жараёнига қўйилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга вируслардан ҳоли бўлган сифатли картошка уруғликлари етказиб бериши таъминланади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.