Оилавий тадбиркорлик ва маҳалла лойиҳаларига янги имкониятлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги вазифалар белгиланди.
Қайд этилишича, жорий йилда оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун қўшимча 2 триллион сўм имтиёзли ресурс ажратилди. “Оғир” маҳаллалар учун кредит ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Эндиликда маҳалла банкирлари ўзлари шакллантирган лойиҳаларни ушбу маблағлар ҳисобидан молиялаштиради. Мазкур тизим 1-августдан амалиётга жорий этилади.
Шунингдек, маҳалла банкирлари фаолияти КПИ асосида баҳоланади. Давлат банкларига эса “Агростар” компаниялари билан ҳамкорликда “етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш” занжирини йўлга қўйиб, бир ой муддатда 1 мингта маҳаллада ишларни бошлаш топширилди.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official