Олима_аёл
Жорий йилнинг 16-феврал куни Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида 11-феврал - “Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” муносабати билан “Қишлоқ хўжалиги илм-фани ва амалиётининг уйғунлигида хотин-қизларнинг роли” мавзусида давра суҳбати ва “Янги Ўзбекистонда-замин юлдузлари” кўрик танлови ўтказилди.
Давра суҳбатида бугунги кунда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида академик, фан докторлари ва профессорлар, фан номзодлари ҳамда доцентлар, ёш тадқиқотчилар, катта илмий изланувчи ходималар сони тобора ошиб бораётгани, хусусан республикамизда илм-фан соҳасида, унинг ривожланишида Тошкент вилоятининг нуфузи энг юқори эканига алохида тўхтаб ўтилди.
Тошкент вилояти “Олима” хотин-қизлар кенгаши раиси қ.х.ф.д., профессор Д.Рашидова сўзга чиқиб, хотин-қизлар илмий ва технологик ҳамжамиятда муҳим рол ўйнашини, физика, кимё ва тиббиёт соҳасида оламшумул ихтиролар яратган 23 олима аёллар Нобел мукофоти соҳибалари эканини таъкидлаб ўтди.
Танлов Ўзбекистон хотин-қизлар “ОЛИМА” уюшмаси, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, ЎзЛиДеП Тошкент вилоят Кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Хотин-қизлар кенгаши ва Олима уюшмаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.
Ташриф буюрган мехмонлар институтнинг замонавий Ўзбек-Хитой "Биотехнология" қўшма лабораторияси фаолияти билан яқиндан таништирдилар.
Танловнинг 5 та номинацияси бўйича энг юқори илмий натижаларга эга бўлган Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти докторантлари, хусусан О.Содиқова, Х.Хусанбаева, Ш.Сулаймоновалар диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Бизни кузатишда давом этинг.