Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Олимлар ва фермерлар ҳамкорлиги кўзланган натижани беради

Олимлар ва фермерлар ҳамкорлиги кўзланган натижани беради

Сўнгги йилларда ноанъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари рационимиздан сезиларли даражада ўрин олди. Шундай экинлардан бири бу — брокколидир.

Ўзбекистон шароитида брокколини иқлимлаштириш, унга мос навларни танлаш, сифатли ва мўл ҳосил олиш йўлида олимларимиз ва миришкор деҳқонлар изчил иш олиб бормоқда.

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти (ЎГРИТИ) олимлари глобал исиш ва сув танқислиги шароитида брокколидан экспортбоп, сифатли ҳосил олиш бўйича ресурс тежовчи агротехника усулларини ишлаб чиқди. Бу тажрибалар ҳозирда илғор фермер хўжаликларида амалиётга татбиқ этилмоқда.

Институт олимлари назорати остида этиштирилган 1 миллион тупдан ортиқ брокколи кўчатлари жорий йил май ойининг охирида Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Булунғур туманларидаги фермер хўжаликларига экилиб, парвариш қилинмоқда.

Олимлар тавсиясига асосан озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чоралари мунтазам олиб борилмоқда.

Ҳар бир гектардан ўртача 30 тонна брокколи олиш режалаштирилган. Етиштирилган маҳсулотнинг ҳар бир килограмми ўртача 3–5 минг сўмдан сотилиши кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳа илм билан амалиёт уйғунлигида самарали натижалар бераётганининг яққол намунаси бўлиб, юртимиздаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.