Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Олимлар_мулоқоти

Олимлар_мулоқоти
Бугун Миллий марказ анъанасига кўра "Олимлар мулоқоти" бўлиб ўтди Видеоконференс алоқа шаклида бўлиб ўтган семинар-тренингнинг бу галги тақдимотчилари Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти илмий жамоаси бўлди. Мавзу: "Суғориладиган майдонлар учун қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган янги навларини яратишнинг ўзига хос хусусиятлари" Мулоқот давомида тадқиқотнинг янгилиги суғориладиган майдонларда экиш учун қаттиқ буғдойнинг иссиқликка, занг касалликларига чидамли, ҳосилдорлиги ва дон сифат кўрсаткичлари юқори бўлган бошланғич манба ва янги навларини яратишдан иборатлиги маълум қилинди. Тадқиқот давомида олинган натижалар экспертларга тақдимот қилинди. Тақдимотдан сўнг мавзу юзасидан экспетларни қизиқтирган барча саволларга тадқиқот муаллифи томонидан батафсил жавоб берилди. Бизни кузатишда давом этинг. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.