Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ОЛМА ДАРАХТЛАРИГА ШАКЛ БЕРИШДА НИМАЛАРГА ДИҚҚАТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ?

ОЛМА ДАРАХТЛАРИГА ШАКЛ БЕРИШДА НИМАЛАРГА ДИҚҚАТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ?
Мевали дарахтларга мунтазам равишда шакл берилса, ҳамма мевали дарахтлар яхши ўсади ва яхши ҳосил беради. Шакл беришда қуйидаги омилларга эътибор бериш юқори натижа беради: Аксарият олма навлари спур куртакларга эга – яъни, калта новдаларда гул куртаклар шаклланади, 2-3 йиллик шохларда ривожланган калта новдалар “спур” деб номланади. Бироқ, айрим шохларнинг учки ўсув нуқтасида ҳам гул куртаклар шаклланиши кузатилади. Новдаларни кесиш даврида ҳамма учки ўсув куртакка эга бўлган шоҳларни олиб ташлашдан эҳтиёт бўлиш керак, акс ҳолда кейинги йиллардаги ҳосил миқдори кескин камайиб кетади. Мева берувчи новдаларни аниқлашда куртакларга қараб ажратиш мумкин, унда гул куртаклар вегетатив куртакларга қараганда йирикроқ ва тўмтоқроқ шаклга эга бўлади ва бу ҳолат март ойида айниқса яққол кузатилади. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.