Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ОРГАНИК ПАХТА ЕТИШТИРИШ БАРҚАРОР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ МУҲИМ ҚИСМИДИР

ОРГАНИК ПАХТА ЕТИШТИРИШ БАРҚАРОР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ МУҲИМ ҚИСМИДИР
Жорий йилнинг 24-январ куни Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) Швейцариянинг "Органик қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти" (ФиБЛ) билан ҳамкорликда "Органик пахта" мавзусидаги экспертлар ва давлат ташкилотлари ходимлари учун тренинг машғулотларининг ("Траининг оф Траинерс", ТоТ) 2-модули бўлиб ўтди. Тренинг Швейцариянинг "Органик қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти" (ФиБЛ) мутахассислари Жиан Николай ва Абдулатиб Халдаровлар томонидан олиб борилди. Тренингнинг мақсади органик пахта етиштириш бўйича чуқур/интенсив билим беришдир. Ушбу тренингда Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти бир гуруҳ олимлари фаол иштирок этди. Тренинг давомида иштирокчилар ўз билимларини бошқа мутахассисларга ҳам етказиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бизни кузатишда давом этинг. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.