Органик пахтачилик, сифатли тола ва глобал бозорлар сари янги қадамлар

Хабар бериб бораётганимиздек, бугун пойтахтимизда 7-октабр – Бутунжаҳон пахта куни доирасида ташкил этилган халқаро тадбирнинг иккинчи ярмида соҳа олимлари, халқаро экспертлар ҳамда тўқимачилик тармоғи вакиллари иштирокида қизғин муҳокамалар ва тақдимотлар бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишларда асосий эътибор:
Органик пахтачилик ва экологик барқарорлик: Кимёвий воситалардан холи, экологик тоза пахта етиштириш технологияларини кенгайтириш, тупроқ унумдорлигини асраш ҳамда биологик ҳимоя усулларини амалиётга жорий этиш;
Тола сифати ва ҳосилдорликни ошириш: Юқори сифатли, рақобатбардош тола етиштиришда замонавий агротехнологиялар, томчилатиб суғориш тизимлари ҳамда янги истиқболли навларнинг ўрни тақдимотлар орқали кўрсатиш;
Тўқимачилик саноати ва экспорт салоҳияти: Маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаб, қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек, Европа ва Осиё бозорларига чиқиш географиясини кенгайтириш стратегиялари;
Мавжуд муаммолар ва илмий ечимлар: Соҳада учраётган сув танқислиги, иқлим ўзгаришининг таъсири, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда аграр соҳада илмий-тадқиқот натижаларини тўғридан-тўғри кластерлар ва фермерлар амалиётига татбиқ этиш механизмлари бўйича халқаро экспертларнинг тавсиялари тингланди.
Иштирокчилар пахтачилик соҳасида илм-фан, инновациялар ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш орқали глобал бозорда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг нуфузини янада ошириш бўйича муҳим таклифларни илгари сурдилар.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе