Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Оролбўйи ҳудудида ер деградацияси ва шўрланиш оқибатларини камайтириш

Оролбўйи ҳудудида ер деградацияси ва шўрланиш оқибатларини камайтириш
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳамда ИКБА (Интернатионал Кентер фор Биосалине Агрикултуре) ташкилотининг тажрибали экспертлари — доктор Зиед Ҳаммами ва доктор Салаҳ Маҳди Нажм бошчилигида “Шўрланган ва деградасияга учраган ҳудудлар учун барқарор қишлоқ хўжалиги бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш” мавзусида фермер хўжаликлари учун ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда шўрланган ва деградасияга учраган ерларда фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларини жорий этишда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Мазкур семинар фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, уларни замонавий ва барқарор қишлоқ хўжалиги усуллари билан таништириш, шунингдек, Қорақалпоғистонда ер деградасияси ва шўрланиш оқибатларини камайтиришга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.