Ўсимлик ўсишини бошқарувчи регуляторлар, иммуномодуляторлар, антистрессантлар ҳамда биологик моддалардан унумли ва тўғри фойдаланишнинг аҳамияти

Бугун қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Ўзбекистон Республикасида ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олишда унинг ўсишини бошқарувчи регуляторлар, иммун тизимини мустаҳкамловчи иммуномодуляторлар, антистрессантлар ҳамда биологик моддалардан фойдаланиш самарадорлиги” мавзусида семинар ташкил этилди.
⏺Семинарда Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялар илмий тадқиқот институти профессори Шуҳрат Абдуалимов экинларини парваришлашда уларнинг ўсишини рағбатлантирувчи ва жадаллаштирувчи, иммуномодулятор вазифасини бажарувчи стимулятолардан фойдаланиш, уларни тўғри ва тавсия этилган миқдорларда қўллаш, гўзанинг шонлаш ва гуллаш даврида ўсимликнинг ўсишини зарур бўлган моддалар билан қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтди.
⏺Профессор Ш.Абдуалимов сўзининг сўнгида стимуляторларнинг атроф муҳит ва ўсимлик таркибига зарар етказмайдиган турларидан фойдаланиш, навлардан юқори ҳосилдорлик олишни таъминлаш, органик пахта етиштириш ҳажмини ошириш каби масалалар бугун пахтачилик соҳасининг олдига қўйилган устувор мақсадлар эканлиги ҳақида сўз юритди.
Семинар якунида маърузачи тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди ва мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашинди.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе