Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЎСИМЛИКЛАР ГЕНЕТИК РЕСУРСЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ "СКИЕНКЕ АНД ИННОВАТИОН АWАРДС" ТАНЛОВИ ФИНАЛИСТИ БЎЛДИ

ЎСИМЛИКЛАР ГЕНЕТИК РЕСУРСЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ "СКИЕНКЕ АНД ИННОВАТИОН АWАРДС" ТАНЛОВИ ФИНАЛИСТИ БЎЛДИ
2024-йил 21-декабр куни пойтахтимиздаги Туркистон санъат саройида йилнинг энг тантанали илм-фан байрами "Скиенке анд инноватион аwардс" бўлиб ўтади! Мазкур тадбирда йилнинг энг яхшилари аниқланади ва рағбатлантирилади. Тақдирлаш турли номинацияларда бўлиб ўтади. "Йилнинг энг яхши илмий-тадқиқот институти" номинацияси финалистлигига Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳам танлаб олинган. Миллий марказ раҳбарияти институт жамоасига танловда энг юқори натижани эгаллаши ва муносиб рағбатлантирилишида омад тилайди! Тадбир ташкилотчилари: "Скиенке анд инноватион" халқаро илмий журнали УзрепортТВ телеканали Тадбирда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади: 1. "Йил олими" (1 нафар, 5 000 АҚШ доллори пул мукофоти); 2. Йилнинг энг яхши ёш олими (1 нафар, 5 000 АҚШ доллори пул мукофоти); 3. Йилнинг энг яхши Олий таълим муассасаси (1 та); 4. Йилнинг энг яхши илмий тадқиқот институти (1 та). Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.