Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Осиё шоли тадқиқотлари бўйича ҳамкорлик кенгаши (КОРРА)нинг 29-ялпи мажлиси давом этмоқда

Осиё шоли тадқиқотлари бўйича ҳамкорлик кенгаши (КОРРА)нинг 29-ялпи мажлиси давом этмоқда
Тадбир доирасида минтақавий илмий ҳамкорликни кенгайтириш, янги технологияларни жорий этиш ва шоли етиштириш тизимини экологик барқарор асосда ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинмоқда. Хитой, Малайзия, Корея ва Япония вакиллари ўз тақдимотларида шоличилик соҳасидаги инновацион тадқиқот йўналишлари, илмий натижаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш ва илмий институтлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар. Таиланд, Ветнам ва Филиппин мутахассислари эса барқарор деҳқончилик ва сув тежовчи технологиялар соҳасидаги илғор тажрибалари билан ўртоқлашишди. Уларнинг таъкидлашича, замонавий техника ва агротехнологиялар ёрдамида ҳосилдорликни ошириш билан бирга, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш мумкин. Шунингдек, Камбоджа, Индонезия, Бангладеш, Шри-Ланка ва Мянма делегатлари метан газининг чиқишини камайтирувчи агротехнологиялар, зараркунандалар ва бегона ўтларни бошқаришнинг самарали усуллари юзасидан ўз илмий ишланмаларини тақдим этдилар. Ушбу ёндашувлар минтақада иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилмоқда. Мажлис давомида Ўзбекистоннинг шоличилик соҳасидаги сўнгги йиллардаги ютуқлари ҳам алоҳида эътироф этилди. Хусусан, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти томонидан яратилган янги юқори ҳосилдор, иқлимга чидамли шоли навлари, уларни етиштириш бўйича ишлаб чиқилган инновацион агротехнологиялар, ҳамда халқаро ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар иштирокчиларга таништирилди. Тадбир доирасида минтақа давлатлари ўртасида илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашувни йўлга қўйиш ва барқарор гуруч ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш бўйича келгусидаги режалар ҳам муҳокама қилинмоқда. Кенгаш иш якунлари бўйича қабул қилинадиган тавсиялар ва қарорлар Осиё мамлакатларида шоличилик соҳасида олиб борилаётган тадқиқотларни янада самарали йўлга қўйиш, илмий салоҳиятни бирлаштириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.