
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида 29-30-октабр кунлари "Осиё шоли тадқиқотлари бўйича ҳамкорлик Кенгаши"(КОРРА)нинг 29-ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Ушбу учрашув Марказий Осиёда биринчи маротаба ташкил этилаётганлиги билан аҳамиятлидир.
Икки кунлик учрашувда 15 дан ортиқ шоли етиштирувчи мамлакатларнинг соҳадаги етук мутахассислари ва раҳбарлари Осиёда ва ундан ташқарида шоличилик тармоғининг келажаги ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Учрашувнинг тўлиқ тафсилотларини ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
