Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЎТИБ КЕТГАН ВАҚТ, БОЙ БЕРИЛГАН ИМКОНИЯТДИР!

ЎТИБ КЕТГАН ВАҚТ, БОЙ БЕРИЛГАН ИМКОНИЯТДИР!
Бугун Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тизимдаги барча илмий муассасалар мутасаддилари иштирок этди. Энг долзарб ва ижроси кечикаётган масалалар йиғилиш кун тартибидан ўрин олди. Ўзбекистон аграр соҳаси илм-фанида эксперемент тариқасида алоҳи хонадонларида ўтказилаётган “Хонадонбай” илмий-тадқиқот ишлари бориши таҳлил қилинди. Миллий марказ директор маслаҳатчиси Забардаст Бўриев маълум қилишича, илмий-тадқиқот институтларидан илмий-техник кенгашга 48 та лойиҳа экспертлар тақдим этилган. Ушбу лойиҳаларнинг 15 таси маъқулланган, қолган лойиҳаларда хато ва камчиликлар мавжуд бўлганлиги боис тузатишга қайтарилган. Ушбу ахборот юзасидан Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов "Вақт тўхтаб турмайди, вегитация даврининг ҳам бир қисми ўтиб бўлди. Биз ўз-ўзимизга бўлган масъулиятни оширмасак, имкониятни бой берамиз" - дея танқидий муносабат билдирди. Шунингдек, илмий-тадқиқот институтларнинг илмий-тажриба стансиялари, тажриба ер майдонларида танлаб олинган намунали тажриба майдонларида дала семинарларини ташкил бўйича қилинаётган ишлар таҳлил қилинди. Кун тартибидаги яна бир масала — хорижий ғўза навлари ва тиндирилган чигит экилган ҳамда нав алмашлаб экиш механизими жорий қилинган ҳудудларда ғўза эпигенетик-тадқиқотларини олиб бориш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди. Долзарб масалалардан бири бўлган Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам тандиқдий руҳда таҳлил қилиниб, масъулларга кўрсатмалар берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.