Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Озарбайжонлик олимлар билан ҳамкорлик

Озарбайжонлик олимлар билан ҳамкорлик

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори Ражаббой Худайкулиев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ташкил этилганига 75 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган халқаро конференсияда иштирок этди.

Делегация аъзолари Озарбайжон Деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг тадқиқот йўналишлари, моддий-техник базаси ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш тажрибаси билан яқиндан танишди. Танишув жараёнида икки илмий муассаса раҳбарлари қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма халқаро илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Музокаралар давомида осма агрегатларда амалга ошириладиган технологик жараёнларни автоматлаштиришни жадаллаштириш, рақамли технологиялар ва инновацион ечимларни қишлоқ хўжалигига кенг татбиқ этиш, иқлим ўзгариши шароитида ресурстежамкор техникаларни ишлаб чиқиш каби устувор йўналишларни ривожлантириш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур халқаро илмий-амалий конференсия жараёнлари Озарбайжон Республикасининг "ИТВ телеканали" орқали кенг жамоатчиликка намойиш этилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.