Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ МИЛЛИЙ МАРКАЗДА МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ МИЛЛИЙ МАРКАЗДА МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ
Миллатнинг мавжудлиги унинг тили билан белгиланиши шубҳасиз. Тил – миллат кўзгуси дейишимизнинг сабаби ҳам шунда. Боиси, дунёда қанчадан-қанча ўз тилига эга бўлмаган, таъбир жоиз бўлса ўзга тилда сўзлашга маҳкум бўлган халқлар бор. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда қарийб 7 мингга яқин тил мавжуд, лекин улардан фақат 200га яқинигина давлат тили мақомига эга. Шулар қаторида бугунги кунда жаҳон миқёсида 50 миллиондан ортиқ киши сўзлашиб, кўплаб мамлакатларда катта иштиёқ билан ўрганилаётган гўзал ва жозибали тил - ўзбек тилининг ҳам борлиги қалбимизни ғурурга тўлдиради. Бутун дунёда глобализация сабаб айрим давлатларда иккинчи халқ тилидан фойдаланишга уринаётгани боис тиллар йўқолаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Бугунги кунда дунё мамлакатларининг 75 фоизида миллий тилни ҳимоя қилиш мақсадида тилга оид давлат сиёсати мавжуд. Аксарият давлатларда муайян халқ тилини давлат тили деб эътироф этилиши давлат тилининг давлат бошқарувида, суд иш юритувида ҳамда иш юритишда мажбурий тартибда юритилишини англатади. Шукрки, мамлакатимизда она тилимизни асраб-аввайлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўзбекистонда 1989-йил 21-октабр куни қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги Қонунда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 10-апрелдаги ЎРҚ-615-сон Қонунига асосан эса 21-октабр мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди. Дунёнинг азалий ва бой тилларидан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун давлат мустақиллигининг рамзи, улкан маънавий қадрият ва миллий ўзлигимиз белгисига айланган. Бугун Миллий марказда “21-ОКТАБР – ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ” муносабати билан ўтказилган давра суҳбатида ҳам она тилимизнинг нуфузини ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сўзга чиққанлар бугунги тобора глобаллашиб бораётган даврда четдан кириб келаётган сўзларни тилимизга қориштирмаслик, зарурат бўлса ўзбекча муқобилини ишлатиш, тилимизни асрашни ўзимиздан, оиламиздан бошлаш лозимлиги ҳақида фикр билдирдилар. Давра суҳбатининг сўнггида Миллий марказ ходимларининг давлат тилида иш юритиш борасидаги саводхонлигини ошириш мақсадида диктант ёзилди. Диктант учун танланган зардуштийлик динининг муқаддас китоби – Авесто мавзуси ҳам давра суҳбати иштирокчиларига маъқул бўлди. Диктант ёзиш жараёнида юртимизнинг бой тарихи ва маънавияти ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.