Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабр куни ўз Мурожаатномасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлади.
Сўнгги йиллардаги ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқъига мувофиқ, юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.
Шунга кўра, Стратегия лойиҳаси бугун узбекистан2030.уз (https://uzbekistan2030.uz/uz-Cyrl/muhokama) ва регулатион.гов.уз (https://regulation.adliya.uz/project/8712/22983?contentLang=oz) платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Марҳамат, муҳокамада фаол иштирок этиб, фикр билдиринг.

