Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон аграр салоҳияти Хитой инвесторлари нигоҳида

Ўзбекистон аграр салоҳияти Хитой инвесторлари нигоҳида
Куни кеча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари ҳамда Хитойнинг “Ронглинг Интернатионал Инвестмент Гроуп Ко., Лтд.” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. ℹМулоқот давомида қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда икки томонлама истиқболли ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда қисқа муддатда амалга ошириш мумкин бўлган амалий инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, озиқ-овқат саноатида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, ёнғоқчилик, қуритилган мевалар етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитой бозорига экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш занжирини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергия, кабел саноати ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида Ўзбекистоннинг аграр салоҳиятидан самарали фойдаланиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт географиясини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.