ЎЗБЕКИСТОН АКИС ВАКИЛЛАРИ ИРЛАНДИЯДА

Жаҳондаги дастлабки қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар (АКИС) тизимини асосчилари бўлган ирландлар, бугун мазкур интиграциялашган жараён орқали қишлоқ хўжалигида юқори самарадорликка эришган халқ саналади. Миллий марказ ва тизимидаги ҳудудий АКИС вакилларидан иборат делегация айни вақтда Дублин шаҳрида бўлиб турибди.
Ирландия қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (АКИС) ҳисобланган “Тегаск давлат агентлиги” бош офисига ташриф давомида агентлигининг Бош директори, профессор Франк О Мара билан учрашилди. Франк О Мара тақдимотида Ирландия қишлоқ хўжалиги, шу жумладан Тегаск ташкилотини тарихи ва асосий фаолият йўналишлари, таркиби ва Республиканинг қишлоқ хўжалигида ўрни бўйича делегация аъзоларига умумий маълумотлар берди.
Тегаск давлат агентлиги бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тадқиқотлар олиб бориш, маслахатлар бериб бориш ва малака ошириш тизими бўйича фаолият олиб боради.