Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон делегацияси ИКАКнинг 83-Пленар йиғилишида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ИКАКнинг 83-Пленар йиғилишида фаол иштирок этмоқда
Шу кунларда Германиянинг Бремен шаҳрида Халқаро пахта маслаҳат қўмитаси (ИКАК)нинг 83-Пленар йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Нуфузли анжуман Бремен парламент биносида ташкил этилиб, “Пахта ва тўқимачилик қиймат занжирини барқарор келажак учун бирлаштириш” мавзусига бағишланди. Унда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, академик Шодмон Намозов бошчилигидаги делегация ҳам фаол иштирок этмоқда. Пленар йиғилиш доирасида пахта етиштиришдан тортиб, уни қайта ишлаш, тўқимачилик ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ қиймат занжири бўйича инновацион ёндашувлар, замонавий технологиялар ҳамда илмий натижалар тақдим этилмоқда. Тадбир давомида дунёнинг етакчи пахтачилик давлатлари олимлари ва экспертлари Ўзбекистонда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий ёндашувлар ва модернизация натижаларини юқори баҳоламоқда. Мазкур анжуман глобал пахтачиликни ривожлантириш, барқарор ишлаб чиқаришни кенгайтириш, инновацияларни жорий этиш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, ушбу платформа халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва истиқболли лойиҳаларни йўлга қўйиш учун муҳим имконият яратмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.