Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон-Ҳиндистон: ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув

Ўзбекистон-Ҳиндистон: ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув
Бугун академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтига Ҳиндистон давлатининг Ню Делҳи шаҳридаги Миллий ўсимлик генетикаси ресурслари бюроси Пуса кампуси (ИКАР-Натионал Буреау оф Плант Генетик Ресоуркес) илмий раҳбари Аҳлаwат Судҳир Пла ва Сингҳ Правеен Кумар ташриф буюрди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида  “Ўзбекистон ва Ҳиндистондаги ўсимлик генетик ресурсларини бойитиш ва тадқиқотчилар илмий салоҳиятини ошириш” мавзусидаги халқаро амалий лойиҳа муваффақиятли амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтилди. Келажакда ушбу лойиҳа давоми сифатида Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари орасида боғдорчилик соҳасида ривожлантириш, мева тур навларини алмашиш ва навлар хилма-хиллигини бойитиш, ресурсларини кенгайтириш, ёш ходимларни малакасини ошириш, семинар тренингларни Ҳиндистон давлатларида ташкил этиш, икки давлат озиқ-овқат хавфсизлиги учун муҳим бўлган ўсимликлар генетик ресурсларини сақлаш ва уларни бошқариш соҳасида илғор технологияларни ҳамда олимлар имкониятларини ошириш бўйича музокаралар олиб борилди. Ташриф давомида лойиҳа доирасида Ҳиндистонда ўтказиладиган тренинглар ва унда институтнинг мутахасисслари иштироки ҳақида келишув амалга оширилди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.