Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Ўзбекистон илм-фанида катта йўқотиш

Ўзбекистон илм-фанида катта йўқотиш

Бугун атоқли олим, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик фанлар академиясининг мухбир аъзоси Садриддинов Азмуддин Садриддинович вафот этди.

Азмуддин Садриддинович 1936-йил 26-июнда Тошкент шаҳрида туғилган. У, ўзининг илмий фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасига беқиёс ҳисса қўшди. 1959-йилда Ўрта Осиё политехника институтини тамомлаган олим шу йилдан бошлаб, илмий-педагогик фаолиятини бошлаган. 1968-йилда номзодлик, 1986-йилда эса докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган. Меҳнатлари юксак қадрланиб, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ҳодими” фахрий унвони ва “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Азмуддин Садриддинович қишлоқ хўжалик машиналари, хусусан, пахта териш машиналари назарияси ва уларни математик моделлаштириш йўналиши бўйича илмий мактаб яратган. У, 300 га яқин илмий нашрлар, жумладан 38 та муаллифлик гувоҳномалари ва патентлар муаллифи ҳисобланади. Устоз олим юзлаб муҳандис ва мутахассисларни тайёрлаган, 25 та докторлик ва номзодлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилган.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига
ҳамдардлик билдиради.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.