Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова 64 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги "Нурли обод" фермер хўжалиги раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Лола Муротова оғир ҳасталикдан вафот этди.
Лола Муротова 1958 йил Олтиариқ туманида туғилган.
У қуйидаги давлат мукофотлари билан тақдирланган:
- “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони (2004 й.);
- “Эл-юрт ҳурмати” ордени (2013 й.);
- “Фидокорона меҳнатлари учун” ордени (2017 й.);
- “Ўзбекистон Қаҳрамони” ва “Қизил юлдуз” ордени (2019 й.).
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ва тизим ташкилотлари жамоаси марҳуманинг яқинлари ҳамда оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.