БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича Иккинчи Саммити (УНФСС+4) доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қирғиз Республикаси Қишлоқ, сув хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири ўринбосари Самат Насритдинов билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида икки томонлама қишлоқ хўжалиги соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, хусусан, картошкачилик йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Қирғиз Республикасидан Ўзбекистонга чорва маҳсулотларини импорт қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Қизиқарли жиҳати шундаки, Ўзбекистонга Монголиядан чорва олиб кириш жараёнларида Қирғиз томони логистика ва ташиш масалаларида амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар рамзи сифатида “Дўстлик боғи”ни барпо этиш ташаббусини амалга ошириш ва бу борадаги ишларни жадвал асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.



