Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилиши аграр соҳа илм-фанида қандай ўзгариш ясайди?

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилиши аграр соҳа илм-фанида қандай ўзгариш ясайди?

Қишлоқ хўжалиги, бу – нафақат ер ва сув билан боғлиқ соҳа, балки илм, билим ва инновация билан бойитилиши лозим бўлган тараққиёт майдонидир, – дея фикрини бошлади қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов. – Шу нуқтайи назардан, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилиши мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга ташаббусдир. Академия Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг ҳуқуқий вориси сифатида фаолият юритади ва соҳада илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга олиб чиқади.
Академия аъзоларига берилувчи илмий унвонлар тизими ҳам эътиборга молик. Ёш академиклардан тортиб, профессорлар, мухбир аъзолар ва ҳақиқий академиклар сирасида илмий мактаблар фаолияти ривожланади. Бу тизим “устоз–шогирд” тамойили асосида иқтидорли ёшларни илмий тадқиқотлар жараёнига жалб қилиш имконини беради. Шу орқали илмий ёндашув нафақат сўзда, балки амалиётда ҳам шаклланади. Унга хорижий ва фахрий аъзоларни жалб қилиш эса глобал ҳамкорлик сари қўйилган яна бир қадамдир.
Шунингдек, “Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси таъсис этилиб, у орқали илмий тадқиқотлар учун моддий ва молиявий кафолат мустаҳкамланади.

Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берган интервюсидан

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.