Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сунъий интеллект: Малайзия билан ҳамкорликда янги йўналишлар очилмоқда

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сунъий интеллект: Малайзия билан ҳамкорликда янги йўналишлар очилмоқда
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов Малайзиянинг “Мерақуе Гроуп” компанияси асосчиси ва бош ижрочи директори Розали Исмоил билан учрашди. ℹМулоқот доирасида аграр соҳани рақамлаштириш, сунъий интеллектни иш жараёнларига кенг жорий этиш ва аниқ деҳқончилик учун гибрид платформаларни ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва рақамли хизматлар экотизимини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришди. Учрашувда, шунингдек, инсон меҳнатини енгиллаштирадиган робототехника ечимлари, дала мониторингида дронлардан фойдаланиш ва алгоритмлар асосида ҳосилдорликни прогноз қилиш каби йўналишлар бўйича ҳам фикр алмашилди. Мазкур учрашувда муҳокама қилинган лойиҳалар мамлакатимиз аграр тармоғи учун муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ҳосилдорликни ошириш ва сув ресурсларни тежаш масалалари долзарб бўлиб турган бир пайтда, Малайзия билан ҳамкорликдаги гибрид платформалар ва робототехника ечимлари рақамли агроекотизимнинг шаклланишига хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.