ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ПАХТАЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Республика Пахтачилик кенгаши аъзоларининг 2024-йил якунлари ва 2025-йилда амалга ошириладиган ишлар режаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда генетик жиҳатдан ўзгартирилган (Бт)* ғўза навларини етиштириш, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини бошқариш ҳамда юқори самарадор маҳаллий интенсив агротехнологияни жорий этиш муҳокама қилинди.
2025-йил ҳосили учун амалга ошириладиган янги пахтачилик тажрибаси қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади.
Бунда умумий пахта экиладиган майдонларнинг:
20 фоизига – кўсак қуртига ҳамда гербисидларга чидамли (Бт) ғўза навлари жойлаштирилади ҳамда интенсив агротехнология, яъни 76х10 қўшқатор схемада 240 минг кўчат сони билан плёнка остида томчилатиб суғориш усулини қўллаган ҳолда парваришланади;
қўшимча тарзда ҳар бир худудда 20 фоиз майдонга – маҳаллий ғўза навлари юқори самарадор интенсив агротехнология асосида 76х10 қўшқатор схемада 240 минг кўчат сони билан плёнка остида томчилатиб суғориш усулини қўллаган ҳолда жойлаштирилади ва парваришланади;
қолган 60 фоизига – илмий асосланган нав жойлаштириш режаси асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, шўрланиш, сув таъминоти, сизот сувлари нисбати, касаллик “ўчоқлари” омилларини ҳисобга олган ҳолда тиндирилган уруғ/нав уруғини алмаштириш дастурига мувофиқ маҳаллий ғўза навлари экилади, бунда 90 см лик схемадан бутунлай воз кечилади;
Биз шу вақтгача бирор бир навни устунлиги ёки тарғиботи билан чиқмаганмиз. Бизга хориж навлари билан бирга кириб келган хорижий агротехнология муҳим. Буни фермерларимиз яхши тушунишлари керак. Жаҳонда БТ технологиясига ўтиш 1996-йилда бошланган. Бу технология патентланганлиги сабаб, уни шу вақтгача мамлакатимизда жорий қилиш мумкин бўлмаган. Бизга бу технология хориж селексияси билан кириб келди. 2025-йилга оид пахтачилик сиёсатини олиб бориш механизмлари тўғри йўлга қўйиш лозим. Бу бўйича жойларда олимлар иштирокида семинар тренинглар орқали тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилади- деди Шуҳрат Отажонов.
Йиғилиш сўнгида хорижий ва маҳаллий ғўза навларнинг назоратини амалга ошириш бўйича чора-тадбир режасини ишлаб чиқиш белгилаб олинди. Шунингдек, Кенгашнинг вилоят ишчи гуруҳлар аъзолари таркибини қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
П/С: *Бт–ғўза нави – генетик жиҳатдан ўзгартириш жараёнида ўсимлик ирсий аппаратига ҳашарот ва зараркунандалар учун зарарли бўлган оқсилларни синтезловчи Крй генлари ҳамда глиофасат гербидсидига чидамли генлар киритилган ғўза нави.
Кўсак қуртига чидамлилик ўсимликка Бакиллус тҳурингиенсис (Бт) тупроқ бактериясининг генетик материалини ўтказиш орқали эришилади. Генетик материал ўзига хос хусусиятларга эга бўлган, яъни ҳашарот ва зараркунандаларига токсик таъсир кўрсатадиган, бироқ сутемизувчилар ва мақсадли бўлмаган организмларга зарарли таъсир қилмайдиган оқсилларни кодлайди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе