Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов ва бир гуруҳ тадқиқотчилар ҳаммуаллифлигидаги "Беёнд Раw Фибер: Узбекистанъс Коттон-то-Техтиле Трансформатион" ("Хом…

толадан юқори қўшилган қийматгача: Ўзбекистоннинг пахта-тўқимачилик трансформацияси") номли илмий мақола нуфузли Интернатионал Коттон Адвисорй Коммиттее (ИКАК) ташкилотининг Коттон: Ревиеw оф тҳе Wорлд Ситуатион халқаро нашрининг 2026-йил июн ойи сонида чоп этилди.
ℹМақолада Ўзбекистонда пахтачилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хом ашёни чуқур қайта ишлашга асосланган пахта-тўқимачилик занжирини шакллантириш, соҳага инновациялар ва илмий ёндашувларни жорий этиш ҳамда тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича эришилган натижалар атрофлича ёритилган.
Мазкур нашрда Ўзбекистон тажрибасининг алоҳида мақола сифатида эътироф этилиши мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро экспертлар ҳамжамияти томонидан юксак баҳоланаётганининг яна бир амалий ифодаси ҳисобланади. Бу эса миллий пахтачилик ва тўқимачилик тармоғининг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бораётганини тасдиқлайди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм